INTERCRUZ АВТОМАКТАБИ
B тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ҳайдовчиликка ўргатиш.
Профессионал ўқитувчилар, қулай кўргазмали қўлланмалар, ҳайдаш симулятори ва тест дастурлари.
Батафсил
Ҳалол нарх
Бензин, автомобиль ювиш ва бошқа қўшимча харажатлар учун яширин тўловларсиз, ўқиш учун мақбул нарх. Ҳаммаси ҳалол 🙂
Батафсил
Ҳужжатларни йиғишда ёрдам берамиз
Сизга фақат қўнғироқ қилишнинг ўзи кифоя! Ҳужжатларни йиғиш ва сизга қулай жадвални танлашда ёрдам берамиз.
Ариза қолдириш
АЁЛ ИНСТРУКТОР
Аёл ўқувчиларимиз учун махсус хизмат.
Батафсил
ҚУЛАЙ ДАРС ЖАДВАЛИ
Кун давомида ўзингизга қулай вақтни танланг!
Батафсил
Previous
Next

БИЗНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИМИЗ

Самарали таълим

Профессионал ўқитувчилар, қулай кўргазмали қўлланмалар, йўл макетлари ва ҳайдаш симулятори автомобиль бошқаришни осон ўрганишингизга ёрдам беради.

Қулай жадвал

Мактабимизда 10 та смена мавжуд. Иш ёки ўқиш ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга тўсқинлик қилмайди, чунки дарсларга қайси вақтда қатнашиш сизга қулайлигини ўзингиз танлайсиз.

Қулай нарх

Таълим учун белгиланган нархларимиз яна бир катта афзалликдир, чунки улар жуда мақбул. Биз ҳеч қандай яширин қўшимча тўловларсиз ҳалол ва оқилона нархларни белгилаганмиз. Ҳаммаси очиқ ва ҳалол 🙂

Ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам

Автомактабга кириш учун керакли ҳужжатларни йиғишга вақтингиз етмаяптими? Бизга келинг, бу масалани ҳал қилишда ёрдам берамиз. Ҳужжатларнинг асл нусхаларини олиб келишни унутманг 😉

Аёл инструктор

Аёл ўқувчиларимиз учун профессионал аёл инструкторлар жамоаси хизмат кўрсатади.

Ҳайдаш симулятори

Ўқув марказини тарк этмаган ҳолда ҳайдаш кўникмаларингизни такомиллаштиринг.

Ўз тест марказимиз

Ўзлаштирган билимларингизни чекланмаган миқдорда қайта текширишингиз мумкин.

Ўз автодромимиз

Бизнинг автодромимиз тест марказидаги автодромга 80% ўхшаш бўлиб, топшириқлар ҳам бир хил.

ЎҚИШ ЖАДВАЛИ

Машғулотлар ҳафтасига 3 марта ўтказилади: Душанба-Чоршанба-Жум ёки Сешанба-Пайшанба-Шанба

Кунига 1 та дарс, давомийлиги 80 дақиқа.

Курснинг умумий давомийлиги: 2,5 ой.

Душанба-Чоршанба-Жум ёки Сешанба-Пайшанба-Шанба

СМЕНА №1

09:00 – 10:20 

СМЕНА №2

10:30 – 11:50

СМЕНА №3

12:00 – 13:20

СМЕНА №4

13:30 – 14:50

СМЕНА №5

15:00 – 16:20

СМЕНА №6

16:30 – 17:50

СМЕНА №7

18:00 – 19:20

СМЕНА №8

19:30 – 20:50

СМЕНА №9

21:00 – 22:20

СМЕНА №10

22:30 – 23:50

ЯНГИЛАНГАН ТАЪЛИМ ДАСТУРИ 🎉

B ТОИФАЛИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИ

7 000 000 сўм Курснинг умумий нархи
  • Шаҳар ва автодромда ҳайдаш
  • Назарий тайёргарлик
  • Таълим муддати: 2,5 ой
  • Бўлиб тўлаш имконияти мавжуд

ТАЪЛИМ БИЛАН БОҒЛИҚ БАРЧА ХАРАЖАТЛАР НАРХГА КИРИТИЛГАН. ҲЕЧ ҚАНДАЙ ЯШИРИН ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАР ЙЎҚ!

ЭКСПРЕСС КУРСЛАР

Бошқа автомактабда асосий курсни тугатган ҳайдовчиларни тайёрлаш курслари

Ушбу курслар бошқа автомактабларда асосий таълим курсини тугатган, аммо турли сабабларга кўра билимларидаги бўшлиқларни тўлдиришни ёки имтиҳон топширишдаги қийинчиликларни бартараф этишни истаган ҳайдовчилар учун мўлжалланган.
*Асосий таълим курсини ўтамасдан ушбу курсларда қатнашиш мумкин эмас.

Назарий имтиҳонга тайёрлов экспресс курси

Машғулотлар ўқитувчимиз билан индивидуал тарзда 5 кун давомида, кунига 2 соатдан ўтказилади.

Бонус: автомактабимиздаги компьютерларда 10 кун давомида мустақил тайёргарлик.

1 300 000 сўм

Автодромда ҳайдаш имтиҳонига тайёрлов экспресс курси

1 соат

200 000 сўм

1 та машғулот (2 соат)

400 000 сўм -15% чегирма

340 000 сўм

3 та машғулот (2 соатдан)

1 200 000 сўм 20% чегирма

960 000 сўм

5 та машғулот (2 соатдан)

2 000 000 сўм 30% чегирма

1 400 000 сўм

КЕРАКЛИ ҲУЖЖАТЛАР

Агар ҳужжатларнинг нусхаларини тайёрлаш ёки керакли ҳужжатларни йиғишга вақтингиз бўлмаса, бизга келинг. Биз сизга ёрдам берамиз. 🙂

Тиббий маълумотнома

Соғлиқ ҳолати тўғрисидаги 083-шаклдаги тиббий маълумотнома.

Паспорт нусхаси

Рўйхатдан ўтган манзили кўрсатилган паспорт нусхаси.

3х4 фотосурат

3х4 ўлчамдаги 4 дона фотосурат.

INTERCRUZ АВТОМАКТАБИ

Рулда ўзингизга бўлган ишонч

Замонавий Тошкентда автомобилэгa эга бўлиш ва уни бошқариш кўникмаларига эга бўлиш аллақачон ҳашамат эмас, балки замон талабига айланиб улгурган.

Автомактаб танлашга жиддий ёндашиш керак, чунки нотўғри танлов нафақат пулни беҳуда сарфлашга, балки ортиқча харажатларга ҳам олиб келиши мумкин.

Биз автомактабимиздаги таълим жараёнини ташкил этишга катта масъулият билан ёндашдик. Чунки бизнинг асосий мақсадимиз шунчаки ҳайдовчилик гувоҳномасини бериб, тўловни олиш эмас, балки ўқувчиларимизни автомобилни тўғри ва хавфсиз бошқаришга пухта ўргатишдир.

Бундан ташқари, бизнинг кичик манфаатимиз ва бироз айёрроқ режамиз ҳам бор: Тошкент кўчаларини ортидан кўпинча “Гувоҳномани қаердан сотиб олдинг?!” деган гаплар эшитиладиган ҳайдовчилардан халос қилиш 😉 Бундай гапларни ўзингизга эшитишни хоҳламайсизми? Унда бизга хуш келибсиз 😉

Ўқув хоналаримизни қулай кўргазмали қўлланмалар ва кўча макетлари билан жиҳозладик, тушунарли ва осон эсда қоладиган таълим дастурини ишлаб чиқдик. Проекторлар ва ҳайдаш симуляторини ўрнатдик, профессионал ўқитувчи ва инструкторларни танладик.

Бундан ташқари, таълимни бир нечта сменага ажратдик. Чунки биз ҳам бир вақтлар ўқиб ва ишлаб, ҳамма нарсага вақт етмай қолган даврларни бошдан кечирганмиз. Шунинг учун сиз ўзингизга қулай гуруҳни танлаб, қаергадир кечикиб қолишдан хавотирланмасдан хотиржам таълим олишингиз мумкин.

Ҳазил бир четда, автомобилни тўғри бошқаришни билиш, аввало, сизнинг ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларининг хавфсизлигидир.

Шунинг учун у ёки бу автомактаб фойдасига танлов қилишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг.

Кейин эса бизга келинг 😀

avtotest

БИЗ ҲАҚИМИЗДАГИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ!

Автомактаб шарҳи

Таълим қандай ўтади

Бизнинг автодромимиз

Таълим қандай ўтади

Ўқувчилар фикрлари

Ўқувчилар фикрлари

Ўқувчилар фикрлари

БИЗНИНГ БИТИРУВЧИЛАРИМИЗ

автошкола Intercruz

Энг яхши натижа

Тест: 20 та саволдан 20 таси тўғри.
Ҳайдаш: 11 дақиқада 0 та жарима балли.

БОҒЛАНИШ

КОНТАКТЛАР

Юнусобод тумани

Учтепа тумани

ОНЛАЙН АРИЗА

Қуйидаги маълумотларни қолдиринг, биз сиз билан боғланамиз 🙂

© INTERCRUZ LLC | 2019 – 2026

DEVELOPED BY SAORI